Калифорниядаги ёнғинлардан келган иқтисодий зарар миқдори маълум қилинди, дея ёзмоқда РИА Новости нашри.
Умумий зарар суммаси 9 миллиарддан 13 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Ёнғин туфайли 12 мингта уй ёниб битган, қурбонлар сони – 80 нафар, 1200 га яқин одам бедарак йўқолган.
Қолаверса, 100 минг гектар майдон ёнғин остида қолган.






