1

Тошкентдан Чимкент ва Чимёнгача пулли йўллар қурилади

ЖАМИЯТ 20.11.2018, 12:20
Тошкентдан Чимкент ва Чимёнгача пулли йўллар қурилади

Тошкент шаҳар ҳокимиятида Хитойнинг "Сhina Railway 14th Bureau Group Сo.LTd" компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Тошкентда 2 йўналиш бўйича пуллик автомобил йўллари қуриш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Хусусан, ҳокимлик ташаббуси билан "Тошкент – Чимкент" (чегара постигача) ва "Тошкент – Чимён" йўналишларида пуллик автомобиль йўллари қуриш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда қурилиш соҳасида Хитой методикаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимияти хитойлик мутахассислар ёрдамида қурувчилар тайёрлаш учун шаҳардаги тўртта профессионал коллеж – базавий ўқиш майдони сифатида танлаб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1