АсосийDunyo

Францияда “сариқ жилетлар” номли норозилик намойишлари давом этмоқда

'Францияда “сариқ жилетлар” номли норозилик намойишлари давом этмоқда 'ning rasmi

Францияда “сариқ жилетлар” номли норозилик намойишлари давом этмоқда, деб хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Акциялар бундан бир неча кун аввал мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида ёқилғи нархининг ошишига қарши бошланган бўлиб, иштирокчиларнинг барчаси сариқ жилетлар кийиб олган. Энди улар Парижга кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйишни режалаштиришмоқда. Иштирокчиларнинг таъкидлашича, улар ҳукуматдан вазиятни тартибга солинишни кутишмоқда. Сариқ жилетлар ҳукумат вакиллари билан учрашув ўтказилиши талаб қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар