АсосийJamiyat

Автомобил йўллари ва кўприклар қуриш учун 2,8 трлн. сўм ажратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда автомобил йўллари ҳамда кўприклар қуриш ва уларни реконструкция қилиш борасида кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 720 миллард сўм миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

Кейинги йили автомобил йўллари ҳамда кўприклар қуриш ва уларни реконструкция қилиш лойиҳаси учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига 2.8 трлн. сўм, шунингдек зарур техникаларни сотиб олиш учун бу йилигига қараганда 35% кўпроқ маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

2015 йилда амалга оширилиши мўлжалланган дастур доирасида умумий узунлиги 423 километрга тенг халқаро ва давлат аҳамиятига эга автомобил йўллари фойдаланиш учун топширилади.

uz24.uz

    Бошқа янгиликлар