2018 йил актёр Том Харди учун муваффақиятли кечмоқда, деб хабар берди Рopcornnews.ru нашри.
Актёр катта шов-шувларга сабаб бўлган “Веном” фильмини бир ўзи инқироздан олиб чиқди. Яқиндаги миш-мишларга кўра, тез орада учинчи марта ота бўлиш бахтига муяссар бўлади.
Шу кунларда эса Том Харди шаҳзода Чарльзнинг қўлидан Британия империяси командорлик орденини қабул қилиб олди.
Тақдирлаш маросими Букингем саройида бўлиб ўтди. Том Харди Буюк британия санъатига қўшган ҳиссалари учун рицар-командор мақомига муносиб кўрилди. Мукофот ва орденни шахсан шаҳзода Чарльзнинг ўзи топширди. Том шаҳзода билан анчадан бери дўст бўлиб келмоқда: у Чарльз томонидан асос солинган хайрия жамғармасини бошқаради.