1

UMSга халқаро телекоммуникация тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди

ЖАМИЯТ 22.11.2018, 10:02
UMSга халқаро телекоммуникация тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди

Операторга ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан, “IP-телефония” технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрда “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда давлат органлари ва бошқа ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлили баъзи муаммо ва камчиликлар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, марказлашган маълумотлар тизимига интеграцияни таъминлайдиган ягона ахборот-технологик платформанинг мавжуд эмаслиги натижасида жорий этилаётган дастурий ҳужжатлар тарқоқлигича қолмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади. Шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан, “блокчейн” технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш асосий вазифаларидан бири ҳисобланган давлат муассасаси шаклидаги “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.

Президентимизнинг мазкур қарорига мувофиқ, “Universal Mobile Systems” МЧЖ (UMS) устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз топширилади.

Шунингдек, қарор билан мутасадди ташкилотларга 2019-2021 йилларда “Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш юкланди.

UMSга ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан, “IP-телефония” технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1