1

Бразилиялик ўзбек футболчиси

СПОРТ 23.10.2014, 08:59
Бразилиялик ўзбек футболчиси

Бразилиялик футболчи, плеймекер Фабио де Лима Дубайнинг "Ал-Васл" клубида осиёлик футболчи сифатида тўп сурмоқда.

Энг қизиғи, унга кўпчилик учун одатий тус бўлиб қолган Фаластин эмас, балки Ўзбекистон Республикаси паспорти берилган. БАА Футбол уюшмаси уни айнан ўзбекистонлик футболчи сифатида рўйхатдан ўтказган.
Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Осиё футбол Конфедерациясининг "3+1" қоидаси бор. Яъни ҳар бир клуб, ўз сафида дунёнинг турли мамлакатида келган 3та футболчини рўйхатдан ўтказади. Тўртинчиси эса, бу айнан осиёлик футболчи бўлиши керак. Яъни ҳар бир клубда "3+1" квота берилган бўлиб, осиёлик ўйинчи билан ҳам шартнома тузиши мумкин.
Демак, бразиялик футболчи осиёлик бўлмаса-да осиёлик сифатида ўйнамоқда. Бу ҳалол ўйин, яъни "Фэйр плей"га зиддир. Биринчидан, бундай вазиятлар осиёлик, хусусан ўзбекистонлик футболчиларнинг хорижга чиқиш имкониятларини сўзсиз пасайтириб юборади.
Масаланинг иккинчи томони борки, унга қандай қилиб Ўзбекистон паспорти берилган? Бу масала осонликча ҳал бўлмаслигини яхши биламиз. Спортчиларнинг Ўзбекистон паспортига эга бўлиши биринчи марта кузатилмаяпти. Масалан, осиёлик Владимир Маминов, Олег Пашинин, Поляков ва бир қатор бошқа футболчилар 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасида иштирок этишган эди.
Бу футболчи эса, паспорти бўлгани билан Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилинмаган. Балки, у ростдан ҳам Ўзбекистонда туғилгандир?! Мураббийлар штаби бу ҳақида билишадими?! Балки уни миллий терма жамомизга таклиф қилиш керакдир?!
Билмадим, ҳар ҳолда Фабио де Лима Ўзбекистон республикаси фуқароси деб эътироф этилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1