Кениянинг Малинди шаҳри яқинидаги қишлоққа жангарилар томонидан қуролли ҳужум уюштирилди, дея хабар берди Segodnya.ua нашри.
Мазкур воқеа оқибатида камида 5 киши яраланган. Улар орасида болалар ҳам бор. Шунингдек, италиялик бир аёл ўғирлаб кетилган. У Африка мамлакатларига нодавлат ташкилот томонидан кўнгилли сифатида юборилган эди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, жангарилар “Al-Shabab” террористик гуруҳи аъзолари бўлиши мумкин.






