Ўзбекистон Париждаги халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди

ЖАМИЯТ 23.10.2014, 09:56
Ўзбекистон Париждаги халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди

“IFTM Top Resa” ёки “International French Travel Market” тадбирлари Европа бўйлаб ташкил этилаётган йирик форумлардан бўлиб, сайёҳлик соҳасининг барча тармоқларини қамраб олади.

Бу йил Париж шаҳридаги “Paris Porte de Versailles” кўргазмалар мажмуида 160 та туристик компаниялар ва 1200 брендлар томонидан 348 та стенд намойиш этилди. Мазкур кўргазма павильонлари Европа, Америка, Ўрта Ер денгизи, Яқин Шарқ, Африка, Осиё мамлакатларини қамраб олган.

Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Парижда ягона миллий стенд кўринишида ҳавола этилди. Ушбу стендда барча туроператорларга мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятлари, сўлим табиати, тарихий шаҳарлари ва бу ердаги қадамжолар, меҳмонлар учун яратилган сервис хизматлари ва бошқа қулайликлар ҳақида батафсил маълумот олиш имкони яратилди.

Шунингдек, кўргазмада тақдим этилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг кенг имкониятлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Унда айниқса, Миллий авиакомпанияимиз томонидан жорий этилган янги рейслар, авиапарк модернизацияси бўйича амалга оширилган ислоҳотлар кенг намойиш этилди.

Ўзбекистонга жаҳоннинг турли давлатларидан ташриф буюраётган сайёҳлар учун муҳим туристик манзиллар ва хизматлар тақдим этилмоқда. Улар орасида франциялик фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бу борада “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ Тошкент-Париж-Тошкент йўналишида рейслар қатновини амалга ошириб келаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хизматларидан фойдаланган сайёҳлар уларга яратилган имкониятлар ва қулайликларни, миллий авиаташувчилар кўрсатаётган сервис хизматлари сифатини юқори баҳолашмоқда.

“Туркистон-пресс”

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1