АсосийDunyo

Сергей Безруков ота бўлди

'Сергей Безруков ота бўлди 'ning rasmi

Россия халқ артисти Сергей Безруков иккинчи марта ота бўлди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Сергей Безруков ва Анна Матисон 2016 йили турмуш қуришган эди. Ўша йили уларнинг оиласида қизалоқ дунёга келади.

Куни кеча эса уларнинг хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди.

Сергей Безруков “Бригада”, “Участок”, “Уста ва Маргарита”, “Есенин” телесериаллари, “Соя билан жанг”, “Висоцкий. Тириклигинг учун ташаккур” каби фильмларидаги роллари билан машҳурдир.

    Бошқа янгиликлар