1

Роналду: "Месси билан орамиз жуда яқин"

СПОРТ 23.10.2014, 11:00
Роналду: "Месси билан орамиз жуда яқин"

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Ливерпуль"га қарши сафардаги учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ўзгача кун бўлди, ахир Энфилд"да биринчи голимни урдим. Ишониш қийин, жуда хурсандман. "Ливерпуль"га қарши ўйин қийин бўлишини билар эдик, биз биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказдик. "Реал" ғалабага ҳақли эди.

Мен рекордлар ва чемпионлар лигасида урган голларим сонига эътибор бермайман. Биз Месси билан бир-биримизга жуда яқин кетяпмиз.

Асосийси "Реал" 3 ўйинда 9 очко олди. Чемпионлик унвонимизни сақлаб қола оламизми? Нимага йўқ? Мақсадимиз сари бирма-бир қадам ташлаб боряпмиз, яна бир марта чемпионлар лигасида ғолиб бўлмоқчимиз", - дея Роналдунинг сўзларини келтиради ВВС.

Манба: football.kulichki.net

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1