1

2014 йилда 3000 маҳаллада бирорта ҳам жиноят кузатилмади

ЖАМИЯТ 23.10.2014, 11:09
2014 йилда 3000 маҳаллада бирорта ҳам жиноят кузатилмади

Ички ишлар органлари профилактика хизмати фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш вазифасини бажаради, деб ёзади 12news.uz.

Юфори профессионал малакага эга профилактика инспекторлари киришувчан, ёшлар билан ишлай олиш, маҳалла ва таълим муассасаларининг оилалар билан муносабатларини қўллаб-қувватлаш сифатларига ҳам эга.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Баҳодир Қурбоновнинг таъкидлашича, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган чора-тадбирлар фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш, аҳолининг, хусусан ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларни жамоатчилик ишларига, спортга, тадбиркорликка жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг натижасида 2014 йилнинг ўтган даврида деярли уч минг маҳаллада ҳеч қандай жиноят қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили 25 октябр куни мамлакатимизда “Ички ишлар органлари ходимлари куни” нишонланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1