АсосийJamiyat

​Қуйичирчиқдаги ёнғинда дала-ҳовли қоровули вафот этди

'​Қуйичирчиқдаги ёнғинда дала-ҳовли қоровули вафот этди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида шу йилнинг 25 ноябрь куни, соат 07:34лар чамасида Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Ҳ.Олимжон кўчаси, 4-уй, 5-хонада яшовчи, 1958 йилда туғилган А.Б.га тегишли "Қизилсув" маҳалласида жойлашган дала-ҳовлисида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 08:35да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида дала-ҳовлининг 60 кв.м. майдонида томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб, зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида шу дала-ҳовли қоровули, Қуйичирчиқ тумани Сирғали фермер хўжалигида яшаган, Ю.И.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Айни пайтда ёнғин сабаблари аниқланмоқда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



    Бошқа янгиликлар