АҚШ президенти Дональд Трамп агар вазият тақазо қилса, ноқонуний муҳожирларга қарши кураш мақсадида Мексика билан чегара ёпилишини маълум қилди, деб хабар қилди Сегодня нашри.
Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида “АҚШ бундай серҳаражат ва хавфли вазиятга бошқа индамай туролмайди”, дея изоҳ қолирган. У мамлакатга қочқин мақомини олиш ҳуқуқига эгаларгина киритилишини яна бир такрорлаб ўтган. Трамп буни ҳозирда Мексикада АҚШга киришга уринаётган минглаб марказий америкалик муҳожирлар тўплангани туфайли қайд этган.






