1

Касильяс ЕЧЛдаги ғалабали ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди

СПОРТ 23.10.2014, 11:50
Касильяс ЕЧЛдаги ғалабали ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Икер Касильяс кеча бўлиб ўтган ЕЧЛ 3-туридаги "Ливерпуль"га қарши ўйинда ўз жамоаси билан йирик ҳисобдаги ғалабасига эришиш билан бирга,  рекорд ҳам ўрнатди.

Икер Касильяс "Энфилд"да "Ливерпуль"га қарши ўйинда ЕЧЛдаги ўзининг 85-ғалабасига эришди. Эслатиб ўтамиз, аввалги рекорд "Барселона" ярим ҳимоячиси Хавига тегишли эди - 84та ғалаба.

Таъкидлаш керак, Икер Касильяс шунингдек кеча яна бир шахсий рекордини ўрнатди. 33 ёшли тажрибали посбон Европа Чемпионлар Лигасида ўзини 143-учрашувида майдонга тушди ва собиқ жамоадоши Раулнинг рекордини янгилади. Айни дамда бу борада Касильяс "Барселона" сардори Хавига етиб олди. Хави ҳисобида ҳам ЕЧЛда 143та ўйин бор.

Манба: soccer.ru

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1