АсосийJamiyat

“Ўзбекистон” ноширлари Агентлик кубоги учун тайёргарликни бошлаб юборишди

'“Ўзбекистон” ноширлари Агентлик кубоги учун тайёргарликни бошлаб юборишди'ning rasmi

Аввалроқ Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги Матбуот хизмати хабар қилганидек, жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида Агентлик кубоги учун мини-футбол мусобақаси ўтказилади.

Шу муносабат билан, Агентлик тизимидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг мини-футбол бўйича терма жамоаси мусобақа тайёргарлик жараёнларини аллақачон бошлаб юборган.

Ушбу кубокни ўтказишдан асосий мақсад бугунги кунда республикамиздаги турли ташкилотларда, айниқса, ёш кадрлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш, хусусан, матбуот ва матбаа соҳасидаги ходимларининг жамоавий спорт билан шуғулланишни одат қилишга кўниктиришдир.

Мазкур мусобақанинг расмий очилиш маросими 2018 йилнинг 1 декабрь куни соат 10:00да бўлиб ўтиши белгиланган.

Аллақачон ушбу кубок учун қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтиб, унга кўра, “В” гуруҳидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг мини-футбол бўйича терма жамоаси биринчи матчни “Uzreport” телеканали терма жамоасига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ўринни 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларининг ҳар бирига китоблар жамланмаси, мусобақа кубоги ҳамда жамоага 10 миллион сўм пул маблағи ажратилган. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи раҳбарияти башарти нашриёт терма жамоаси биринчиликни қўлга киритган тақдирда жамоанинг ҳар бир ўйинчисига ойлик маошнинг тўрт баробари миқдорида пул мукофоти ҳам ваъда қилган.

Бундан ташқари, “Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири Қўчқор Норқобил мазкур мусобақада энг кўп тўп киритган ўйинчига ўзининг махсус соврини борлигини эълон қилди.

Нима ҳам дердик, олға “Ўзбекистон” ноширлари!

ЎзМАА “Ўзбекистон” НМИУ

Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар