1

Давлат солиқ хизмати органларининг икки нафар раҳбари лаёқатсизлиги учун лавозимидан озод этилди

ЖАМИЯТ 23.10.2014, 15:17
Давлат солиқ хизмати органларининг икки нафар раҳбари лаёқатсизлиги учун лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида жорий йилнинг 20 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари иштирокида Ҳайъатнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайти.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли қарори билан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 9 ойлик белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши борасида амалга оширилган тадбирлар натижадорлиги Наманган, Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилоятлари мисолида танқидий муҳокама қилиниб, 2014 йилни, жумладан IV чоракни муваффақиятли якунлаш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014−2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2194-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда унинг таркибидаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 253-сонли қарори билан давлат солиқ хизмати органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалга оширилиши борасидаги ишлар Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари мисолида танқидий кўриб чиқилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 95-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган назорат тадбирларига Наманган ва Хоразм вилоятлари мисолида баҳо берилиб, бу борадаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда жисмоний шахсларга 2014 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларининг ҳудудлар кесимида ундирилишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларнинг натижалари таҳлил қилиниб, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Муҳокама натижалари бўйича, фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун марказий аппарат тузилмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларидан 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва 31 нафарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Йиғилиш сўнгида давлат солиқ хизмати органлари зиммасига юклатилган долзарб вазифаларни сифатли бажариш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1