1

Россия Ўзбекистонга одам савдосида гумон қилинаётган шахсни топширди

ЖАМИЯТ 23.10.2014, 15:18
Россия Ўзбекистонга одам савдосида гумон қилинаётган шахсни топширди

Одам савдоси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун қидирилаётган Ўзбекистон фуқароси Урал транспорт прокуратураси томонидан Ўзбекистонга топширилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

22 ёшли Ўзбекистон фуқароси 2012 йилда алдов йўли билан ўз ҳамюрти ишончига кириб олиб, унга катта маошли иш таклиф қилади. Иш жойига келгач, айбланувчи жабрланувчидан зўравонлик билан паспортини тортиб олади, сўнг уни Озарбойжон фуқароларига сотиб юборади.

Айбланувчи Россиянинг Оренбург вилоятидан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилиш учун жўнатилди.

daryo.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1