АсосийJamiyat

Тошкентда "Made in Uzbekistan" экспорт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

'Тошкентда  "Made in Uzbekistan" экспорт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида биринчи “Made in Uzbekistan” экспорт кўргазмасига 27 ноябрь куни старт берилди.

Кўргазма 30 ноябргача давом этади. Унда 150 дан ортиқ маҳаллий корхоналар текстиль, чарм-пойабзал маҳсулотлари, гиламлар, мева-сабзавотлар, электроника ва кабель маҳсулотлари, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси, металлургия, нефть-кимё ва бошқа турдаги тайёр маҳсулотларнинг намойиши кўзда тутилган.

Нуфузли кўргазмага Европа, Марказий Осиё, Россия, АҚШ, Украина, Афғонистон, БАА, Хитой ва бошқа давлатлардан мингдан ортиқ хорижий корхоналар, юртимизнинг ташқи иқтисодий ҳамкор ташкилотлари вакиллари таклиф этилган.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти таркибидаги кишлоқ хўжалик техника ва агрегатлари ишлаб чиқарувчи заводлар ҳам мазкур кўргазмага ўз маҳсулотлари билан фаол иштирок этишмоқда.

    Бошқа янгиликлар