1

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 7 поғона пастлади

СПОРТ 23.10.2014, 16:09
Ўзбекистон ФИФА рейтингида 7 поғона пастлади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 7 поғона пастлаган ҳолда 65-ўринни банд этди.

Янги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида Эрон (44) ва Япония (48)дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида эса Украина (19) ва Россия (30)дан кейинги ўринда бормоқда.

ФИФА рейтингида Марказий Осиёнинг қолган терма жамоалари қуйидаги ўринларни эгаллади: Қозоғистон – 132 (-5), Тожикистон – 134 (+2), Туркманистон – 138 (+3), Қирғизистон – 150 (+1).

Жаҳон рейтингида амалдаги жаҳон чемпиони – Германия пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўрин олган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1