Ҳиндистоннинг Матҳура шаҳрида филлар учун махсус касалхона очилди, деб хабар қилди Вести нашри.
Бу ерда фақатгина филлар даволанади. Мамлакатда минглаб филлар турли касалликлардан азоб чекмоқда. Сабаби, улар сайёҳларни узоқ жойларга олиб юришади ёки турли диний маросимларда иштирок этишади. Жониворларнинг эгаси эса одатда уларнинг саломатлигига эътибор қаратишмайди ва арзимаган касаллик ҳам жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Касалхонада уларни текшириш, даволаш ва жарроҳлик операцияси ўтказиш учун барча ускуналар бор.






