Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг брифингда таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан биринчи декабрга белгиланган Катта йигирмалик саммити доирасидаги учрашувини бекор қилди.
Котибнинг сўзларига кўра, Трамп Аргентинага парвози чоғида давлат котиби Майкл Помпео, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жон Болтон ва Оқ уй маъмурияти раҳбари Жон Келли билан маслаҳатлашганидан кейин шундай қарорга келган.
Аввалроқ Трамп ўзининг "Twitter"даги саҳифасида Керч бўғозидаги воқеалар сабаб Путин билан учрашувини бекор қилишини ҳам ёзган.






