Жиззахда ИИБ ходимини уриб қочган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 30.11.2018, 15:25
Жиззахда ИИБ ходимини уриб қочган шахслар қўлга олинди

Кеча, 29 ноябрь куни Жиззахда ИИБ ходимига ҳужум қилган бир қатор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни тунги соат 01:30ларда 4 нафар номаълум шахслар маст ҳолда Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудида хизмат вақти ва кийимида бўлган туман ИИБ ходимининг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Натижада ходим касалхонага ётқизилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Хонбанди” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Ш.У., Ф.Ғ., Ж.Ҳ. ва “Оқтепа” МФЙда яшовчи Ҳ.М.лар содир этганликлари аниқланиб, улар қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1