Uzbekistan Airways Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага учиш чипта нархларини пасайтирди.
Компания матбуот хизмати хабар беришича, 2018 йил 29 ноябрдан 2019 йил 15 январгача Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага учиш чипталарининг энг паст нархи 100 еврони, Москвага бориб-қайтиш чипталари нархи эса 175 еврони ташкил этади.






