1

ФИФА Мессини "Сантяго Бернабеу"да тақдирлашни маъқуллади

СПОРТ 23.10.2014, 17:36
ФИФА Мессини "Сантяго Бернабеу"да тақдирлашни маъқуллади

ФИФА «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Реал»га қарши кечадиган учрашувда тақдирланишини маъқуллади. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.

Аргентиналик футболчи агар бу ўйинда иккита гол урса, Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади. Шундай бўлган тақдирда, ўйин бир муддат тўхтатилиб, футболчи тақдирланиши мумкин. ФИФА бунга қарши эмаслигини билдирди.

«Бу ҳар бир чемпионатнинг ички иши ҳисобланади ва қарор мамлакат футбол федерацияси томонидан чиқарилади. Бу борада ҳеч қандай қоида йўқ», — дейилади ФИФА баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бу борадаги қарор Испания футбол федерацияси ва Ла лига раҳбариятига боғлиқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1