1

Рустам Қосимжонов Тошкентдаги ФИДЕ Гран-присининг 2-турида мағлубиятга учради

СПОРТ 23.10.2014, 18:05
Рустам Қосимжонов Тошкентдаги ФИДЕ Гран-присининг 2-турида мағлубиятга учради

Тошкентда давом этаётган ФИДЕ Гран-присининг 2-тури доирасида яна бир учрашув якунланди. Бундан аввалги дурангдан сўнг ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.

Қора доналарда франциялик Максим Ваше-Лаграв билан ҳисоб-китоб қилган Қосимжонов 36-юришдан сўнг ўз мағлубиятини тан олишдан ўзга чора топа олмади. 17-жаҳон чемпиони ўзидан 11 ёш кичик шахматчига имкониятни бой берди.

Максим эса 22 октябрь куни ўзининг кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1