АсосийJamiyat

ЎзА футбол мусобақасини ғалаба билан бошлади​

'ЎзА футбол мусобақасини ғалаба билан бошлади​'ning rasmi

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг мамлакат футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда журналистлар ва нашриёт ходимлари ўртасида ўтказаётган мини-футбол мусобақасини агентлигимиз жамоаси ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ҳамда нашриёт ходимлари ўртасида ташкил этилган турнирда аввал хабар берганимиздек, 24та жамоа иштирок этмоқда. 6 та гуруҳга бўлинган жамоалар бугун ЎФАнинг сунъий майдонида баҳсларга киришди.

photo5192693728509274606.jpg

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎФА ҳамда таниқли ва тажрибали журналистлар сўз олишиб, турнир қалам аҳли вакиллари орасида ўзаро дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга хизмат қилишини таъкидлашди ва барчага омад тилашди.

photo5192693728509274609.jpg

Турнирнинг дастлабки кунида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“А” гуруҳи

“Халқ сўзи” газетаси - Zoʻr TV – 1:5

Ғафур Ғулом нашриёти - Ўзбекистон миллий энциклопедияси – 4:0

“В” гуруҳи

“Ўзбекистон” нашриёти - Uzreport телеканали – 16:0

Чўлпон нашриёти - “Ёшлар овози” газетаси - 0:7

“С” гуруҳи

“Шарқ” НМАК - “Турон 24” ахборот агентлиги – 3:0

“Тасвир” нашриёти - Тошкент вилояти матбуот бошқармаси - -:+

“D” гуруҳи

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги - “Ўқитувчи” нашриёти – 1:3

“Мовароуннаҳр” нашриёти - Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги – 0:2

“Е” гуруҳи

Республика мониторинг маркази - “Маҳалла” газетаси – 3:1

Ўзбекистон миллий кутубхонаси - www.kun.uz сайти – 0:4

“Ғ” гуруҳи

“Маърифат” газетаси - “Маданият ва маърифат” телеканали – 2:3

“Нуроний” ноширлик уйи - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси терма жамоаси – 0:5.

Низомга кўра ўз гуруҳларининг ғолиблари ҳамда 2-ўрин соҳиблари орасида энг яхши кўрсаткичга эга иккита жамоа плей-офф босқичида курашни давом эттиришади.

photo5192693728509274610.jpg

Ғолиб жамоа олтин медал, диплом, китоблар тўплами ҳамда 10 миллион сўм билан тақдирланади. Иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ҳам кумуш ва бронза медаллари, китоблар тўпламлари ҳамда саккиз ва олти миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

Шунингдек, мусобақа ташкилотчилари томонидан турнирда энг яхши деб топилган дарвозабон, ҳимоячи ва ҳужумчига ҳам махсус совғалар тақдим этилиши режалаштирилган.

photo5192693728509274611.jpg

photo5192693728509274612.jpg

photo5192693728509274613.jpg

photo5192693728509274614.jpg

photo5192693728509274615.jpg

photo5192693728509274616.jpg

photo5192693728509274625.jpg

photo5192693728509274617.jpg

photo5192693728509274621.jpg

photo5192693728509274622.jpg

photo5192693728509274623.jpg

photo5192693728509274620.jpg

    Бошқа янгиликлар