Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида қатор лавозим тайинловлари рўй берди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар қилинган.
Хусусан, қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

подполковник Рустам Комилевич Ешимбетов – Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Раҳмонали Эсажонович Мусаев – Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови амалга оширилгани хабар берилганди.






