АсосийJamiyat

Ҳарбий соҳада фаолият олиб борувчи илмий кенгашнинг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши ўтказилди

'Ҳарбий соҳада фаолият олиб борувчи илмий кенгашнинг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси Илмий кенгаши ўзининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишини ўтказди.

Унда Мудофаа вазирлиги марказий аппарати бошқармалари ходимлари, Қуролли Кучлар академиясининг профессор ўқитувчилари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирок этди.

IMG_3228.JPG

Йиғилишда Қуролли Кучлар академияси ўқув-тарбиявий жараёни ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” талабларини барчага етказиш, академия илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий-илмий тадқиқотлар самарадорлигини ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг услубий маҳоратини янада оширишга қаратилган масалалар кўриб чиқилди.

IMG_3237.JPG

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, ўртага ташланган саволлар академия бошлиғининг ўринбосарлари, бошқа масъул шахслар билан биргаликда муҳокама қилинган.

Илмий кенгаш йиғилишининг якунида ҳарбий-илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини замонавий талабларга мослаштириш, “Йўл харитаси”да кўрсатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш белгилаб олинди.

    Бошқа янгиликлар