АсосийJinoyat

​Наманганда фуқаро "Captiva" сотиб оламан деб алданиб қолди

'​Наманганда фуқаро "Captiva" сотиб оламан деб алданиб қолди'ning rasmi

2018 йилнинг 25 ноябрь куни Наманган шаҳрида фуқаро Б.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил март ойида таниши Д.М. (исмли аёл) Наманган шаҳрида жойлашган “Чорсу” бозори олдида унга “Captiva” русумли автомашина олиб беришликни айтиб, алдов йўли билан Б.М.дан 20 150 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юбориб, шу кунга қадар қайтариб бермаганлигини маълум қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Д.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракталари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар