АсосийJinoyat

Сохта диплом панд берди...

'Сохта диплом панд берди...'ning rasmi

Судланувчи Ҳ.Сатторова 2010 йил август ойида дадаси ва дастлабки, терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган Комил исмли шахсларбилан ўзаро жиноий тил бириктириб, Қўқон шаҳридаги “Муқимий” номли Қўқон Давлат педагогика институтининг“бошланғич таълим методикаси” мутахассислиги бўйича 2010 йил 14 июлда тамомлаганлигини тасдиқловчи В№1014524-рақамли дипломни қалбакилаштиришган...

Бундан ташқари, Ҳ.Сатторова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, В № 1014524 рақамли дипломнинг қалбаки эканлигини била туриб, 2014 йил 2 сентябрь куни Қўштепа туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабига тақдим этиб, мазкур диплом асосида мактабда 2016 йил 1 декабрь кунига қадар бошланғич синф ўқитувчиси вазифасида ишлаб келган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд томонидан судланувчи Ҳ.Сатторова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддасининг
3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланиши, оилавий аҳволи, аёллиги, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг содир этган жинояти унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киришлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинди.

    Бошқа янгиликлар