1

UEFA Сербияни бўш трибуналар билан жазолайди

СПОРТ 24.10.2014, 09:51
UEFA Сербияни бўш трибуналар билан жазолайди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи UEFA бугун Европа-2016 чемпионати саралаш баҳслари доирасида Сербия ва Албания ўртасидаги учрашувни нейтрал майдонда қайта ўтказиш ҳақидаги қарорини эълон қилади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ишончли манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Шунингдек, Сербия терма жамоаси Евро-2016 саралаш босқичида уй учрашувларида бўш трибуналар қаршисида ўйнаш билан ҳам жазоланади.

14 октябр куни “Партизан” футбол майдонида бўлиб ўтган I гуруҳи учрашувининг биринчи бўлими охирида майдон узра учувчисиз самолет пайдо бўлди. Унга осилган баннерда Албания сиёсатчилари суратлари туширилган эди. Серб жамоаси ҳимоячиси баннерни йиртиб ташлади ва бундан албан ўйинчиларининг жаҳли чиқди.

Натижада майдонда тартибсизликлар бошланди. Жанжалда терма жамоанинг бошқа ўйинчилари ва ҳаттоки томошабинлар ҳам иштирок этишди. Аввалига, ўйин вақтинчалик тўхтатилган эди, кейин эса англиялик арбитр Мартин Аткинсон ўйинни давом эттирмаслик қарорига келди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1