АсосийJamiyat

"Ўзбекэнерго"АЖ мурожаатларни Telegram орқали ҳам қабул қилишни бошлади

'"Ўзбекэнерго"АЖ мурожаатларни Telegram орқали ҳам қабул қилишни бошлади'ning rasmi

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги аҳолидан электр энергия билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти аҳоли билан мулоқотни янада қулайлаштириш борасида изчил чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни изчил ўрганиб, шу асосда тизимли равишда чора-тадбирлар кўриб бориш мақсадида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти халқ билан мулоқот қилишни янада осонлаштирди. Энди аҳоли “telegram” мессенжирида “O'zbekenergo” AJ bilan muloqot” канали орқали ўз мурожаатларини “Ўзбекэнерго” АЖга йўллашлари мумкин.

Йўлланган мурожаатлар шахсан жамият бошқаруви раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади ва тез фурсатларда ўз ечимини топади.

    Бошқа янгиликлар