АсосийJamiyat

Тошкент метросида 67 ёшли фуқаро рельсларга тушиб кетди

'Тошкент метросида 67 ёшли фуқаро рельсларга тушиб кетди'ning rasmi

Бугун, 3 декабрь куни тахминан соат 8:45да «Пушкин» метро бекатидаги темирйўл рельсларига 67 ёшли киши йиқилиб тушди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ИИБ ходимлари шу заҳотиёқ метро электропоездини тўхтатиб, жабрланган кишига ёрдам кўрсатишган.

"Йиқилган киши енгил тан жароҳатлари олган. Ҳодисага аниқлик киритилмоқда", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар