АсосийJinoyat

Самарқандда безорилар бир оиланинг беш аъзосига жароҳат етказди

'Самарқандда безорилар бир оиланинг беш аъзосига жароҳат етказди'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи Т.Р., С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ва С.Д.лар «Боғихон» МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик оқибатида унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.(исмли аёл), отаси Т.Ю., укаси Ш.Ю. ва 2 нафар қариндошларини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада Ш.Ю. ва унинг 4 нафар қариндоши касалхонага ётқизилган. Т.Р., С.Д. ва унинг 2 нафар укаси қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар