Кристофер Нолан – замонамизнинг энг иқтидорли кинорежиссёрларидан бири, дея ёзмоқда Vogue.ua нашри.
У жуда моҳир ҳикоянависдир. Унинг фильмларида кутилмаган тугун ва ечимлар кўплаб топилади. Ана шунинг учун ҳам Нолан 21-асрнинг энг заковатли, донишманд режиссёрларидан бири деб топилган. Унинг фильмографиясида шундай картиналар борки, ушбу фильмлар томошасидан сўнг ҳаётингизда, онгингизда эврилиш ҳосил бўлиши турган гап.
“Ёдда сақла”, 2000

Ушбу фильм Болливуд киноижодкорлари томонидан суратга олинган Амир Хон иштирокидаги “Қасос” (Гаджина) фильмининг оригинал талқини ҳисобланади. Айнан мана шу фильм режиссёрнинг Голивуддаги кириш чиптаси бўлиб қолди.
“Зулмат рицари”, 2008

Мазкур фильмда Жокер ролини ижро этган Хит Лежер ўз образидан чиқиб кетолмай, оқибатда вафот этган эди. Шундан сўнг унга ўлмидан сўнг “Энг яхши иккинчи пландаги актёр” номинациясида “Оскар” берилганди. Фильм Бэтмен ҳақидаги энг яхши картина ҳисобланади.
“Ибтидо”, 2010

Туш ичидаги туш ичида... Фильм Нолан орзу қилиб келган ва ниҳоят, кўнгилдагидан-да аъло даражада суратга олинган кинодурдона.
“Интерстеллар”, 2014

Ноланнинг энг улуғвор, энг қайғули ва бир вақтнинг ўзида энг оддий фильми. Бутун бошли картина буюк ҳикматга эга экспериментни эслатади. Кристофер картина орқали суюкли инсонларимиздан узоқлаштиргувчи замон ва макон тафовути ҳақида фикр юритади, аммо шунинг баробарида, режиссёр айнан мана шу меҳр-муҳаббат оний фурсат ичида ҳаётимизнинг энг ёрқин дамлари ва йилларини вайрон қилиши мумкинлигини ҳам эслатишни унутмайди.
“Дюнкерк”, 2017







