Gmail асосчилари «мутлақо янги» Inbox почта хизматини тақдим этишди

HI-TECH 24.10.2014, 11:01
Gmail асосчилари «мутлақо янги» Inbox почта хизматини тақдим этишди

Google корпорацияси Inbox деб аталган «мутлақо янги» почта хизматини тақдим этди. Унинг ҳозирда мавжуд бўлган почта сервисларидан асосий фарқи – хатларни «ақл билан» саралай олишидир. Бу ҳақда Google Russia блоги хабар бермоқда деб ёзади kun.uz.

Inbox бир-бирига ўхшаш хабарларни (масалан, банкдан келган чекларни) блокларга ажратиб чиқади ва хатлардаги энг муҳим ахборотни (масалан, чиптани брон қилингани мақоми) чиқариб кўрсатади. Бундан ташқари, сервисга эслатмалар ёзиш ва қилинадиган ишлар режасини тузиш имконини берадиган органайзер ҳам татбиқ этилган.

Inbox’дан фойдаланиш имконияти чекланган: янги сервисдан фойдаланиш учун ё ундан фойдаланаётганлардан таклиф олиш керак, ёки бўлмаса сервисдан фойдаланиш имкониятини беришни сўраб inbox@google.com манзилига мактуб йўллаш керак.

Inbox сервиси жаҳондаги энг оммабоп почта хизматларидан бири – Gmail жамоаси томонидан ишлаб чиқилган. Бироқ янги лойиҳа Gmail’нинг бир қисми эмас, балки алоҳида, мустақил сервис сифатида ривожланади.

Gmail 2004 йилда ишга туширилган эди, орадан саккиз йил ўтиб эса компания ушбу сервисдан 425 миллион киши фойдаланаётганини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1