1

Эбола вирусига қарши вакцина олимлар томонидан 2005 йилдаёқ ишлаб чиқилгани маълум бўлди

САЛОМАТЛИК 24.10.2014, 11:43
Эбола вирусига қарши вакцина олимлар томонидан 2005 йилдаёқ ишлаб чиқилгани маълум бўлди

Эбола вирусига қарши вакцина Канада ва АҚШ олимлари томонидан қарийб ўн йил аввал ишлаб чиқилган, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Бироқ фармацевтика компаниялари томонидан қизиқиш билдирилмагани клиник синовларга киришиш имконини бермаган, деб ёзади daryo.uz

2005 йилда Nature журналида эълон қилинган хабарда олимлар Эбола вирусига қарши вакцина ишлаб чиққани, у ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказилгани айтилади. Бироқ ўша вақтда ушбу безгак нисбатан кам учрайдиган касаллик бўлгани сабабли кўпчилик фармацевтика компаниялари тўлашга қурби етарли бўлмаган мамлакатлардагина талабгир бўлган маҳсулотга катта харажат сарф қилишни истамаган.

АҚШнинг Теннесси штатидаги вакцина ишлаб чиқиш бўйича Вандербилд университети раҳбари Жеймс Кроуи сўзларига кўра, вакцинани илмий ишлаб чиқиш бир неча миллион долларга тушса, уни одамларда синаб кўриш ва ишлаб чиқариш учун юз миллионлаб доллар сарфланади. У бозорга чиққунига қадар киритиладиган жами сармоялар 1—1,5 миллиард долларга етиши мумкин.

Айни пайтда Эболага қарши вакцина мавжуд эмас. Уни ишлаб чиқиш билан бир нечта давлатлар, жумладан Россия ҳам шуғулланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1