1

Навоий вилоятида спиртли ичимлик таъсирида бўлган шахс пиёданинг умрига зомин бўлди

ЖАМИЯТ 27.10.2014, 11:40
Навоий вилоятида спиртли ичимлик таъсирида бўлган шахс пиёданинг умрига зомин бўлди

Аёли фарзандлари билан қўшни вилоятда яшовчи ота-онасини кўргани кетгач, карманалик шахс ёлғиз зерикиб қолди. Пиво ичиб бўлгач, унда дўстлари билан улфатчилик қилиш истаги туғилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.

Эртаси куни улфатчилик ва ундан кейинги воқеаларни хотирлай олмаган карманалик спиртли ичимлик таъсири тарқалиб улгурмаганига қарамай, аёли ва фарзандларини олиб келиш учун йўлга отланди. Автомашинани ўт олдириб, мусиқани баланд овозда қўйиб жўнаб кетди.

Кармана тумани Маликрабод қўрғони ҳудудидан Навоий йўналиши томон соатига тахминан 90 километр тезликда бораётган ҳайдовчи пиёдани пайқамай қолди. Тўғрироғи, эҳтиёт чораларини кўра олмади. Автомашина зарбидан йўл четига учиб кетган пиёданинг жони узилди.

Карманалик шахснинг хатти-ҳаракати қонуний тартибда кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо белгиланди.

daryo.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1