my5
all

Ўзбекистонда 19-20 асрга тегишли ноёб заргарлик буюмлари топилди

МОЗИЙДАН САДО 08.12.2018, 09:55
10591
Ўзбекистонда 19-20 асрга тегишли ноёб заргарлик буюмлари топилди

Яқинда НКМК Шимолий кон бошқармасида ўтказилган товар моддий бойликларни ҳисобга олиш текширишлари жараёнида 19-20 асрга тегишли заргарлик буюмлари топилди, деб хабар бермоқда "navoitoday".

Шундан сўнг ноёб ашёлар Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бўлимига юборилиб, мутахассислар хулосаси олинди. Унга кўра заргарлик буюмлари бадиий ва этнографик аҳамиятга эга. Уларнинг энг қадимгиси манғитлар тангаси бўлиб, у 1885-1910 йилларда Бухорода ҳукмронлик қилган Абдулаҳадхон даврида зарб қилинган ва танганинг ёши қарийб 130 йилни ташкил этади.

Нодир топилмалар бугунги кунда Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ­­- НКМК тарихи музейида сақланмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси