Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда эришилган натижалар таҳлил этилди. Маълум қилинишича, вилоятнинг бюджет тушумлари жорий йилнинг 11 ойида 5 трлн. 382 млрд. сўмга режа кўрсаткичи ортиғи билан бажарилди.
Солиқ солиш базасини кенгайтириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, фаолиятини тўхтатган корхоналарга кўмаклашиш, ўз фаолиятларини қайта тиклаш ва солиқ қарзларини солиқ идоралари томонидан судгача бўлган жараёнда ундириб олиниши натижасида жорий йилнинг 11 ойида тушумлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 трлн. 848 млрд. сўмга ёки 152,3 фоизга ўсди.
Тадбирда ушбу амалий натижаларга эришиш учун ўз ҳиссасини қўшган 55 нафар Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Конституция байрами муносабати билан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси






