2014 йилнинг 26 октябр куни Кэмп Бастион базасида энг охирги инглиз байроғи туширилди, дея хабар беради Sky News.
Ушбу базани назорат қилиш афғон кучларига топширилган. Буюк Британия тарихидаги энг узоқ уруш ўз ниҳоясига етди. 13 йил давомида қироллик ўзининг 453 ҳарбий хизматчисидан айрилган.