АсосийJamiyat

Тарихий йиғилиш: Бош Ассамблея Тошкентда ўтказилади

'Тарихий йиғилиш: Бош Ассамблея Тошкентда ўтказилади'ning rasmi

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси матбуот хизматидан бизга маълум қилишларича, жорий йил 9-12 декабрь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Осиё от спорти федерациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилади.

Мазкур Ассамблеянинг кун тартибидан ўрин олган асосий масала – ташкилот Низомига ўзгартириш киритиш бўйича ўтказиладиган сайловдир. Бу Осиё от спорти федерацияси учун тарихий йиғилиш бўлиши кутилмоқда. Чунки, сўнгги 20 йил ичида ташкилотнинг ишчи ҳужжатларга ўзгартириш киритиш билан боғлиқ уринишлари муваффақиятсиз якунланган. Янгиланган Низомда от спортининг бугунги замон талабларига мос мақсади, муайян вазифалари ўз аксини топади.

Бош Ассамблеяда шунингдек, конкур бўйича ўсмирлар ўртасидаги IV Осиё чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар