АсосийJamiyat

Ҳафталикда 900 000 нафарга яқин хотин-қиз иштирок этди

'Ҳафталикда 900 000 нафарга яқин хотин-қиз иштирок этди'ning rasmi

Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида 3-8 декабрь кунлари республика бўйлаб “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилди.

Спорт ҳафталиги давомида бадантарбия машғулотлари, спортнинг бадминтон, волейбол, стол тенниси, эстафета баҳслари, шахмат ва шашка ўйин турлари бўйича тадбирлар бўлиб ўтди.

Ҳафталик давомида республикамиз бўйича ўтказилган 1 596 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 900 000 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.

photo5213193852226218724.jpg

Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш ҳамда спортнинг ўйин турлари билан шуғулланиш учун спорт объектлари қувватларидан самарали фойдаланиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган режа асосида ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар