1

​Фарғонада фуқарони уриб кетган ҳайдовчи ушланди

ЖИНОЯТ 09.12.2018, 16:09
​Фарғонада фуқарони уриб кетган ҳайдовчи ушланди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида шу йил 6 декабрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Каттақашқар қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, велосипедда кетаётган шу қишлоқда яшаган О.А.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Натижада О.А. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Учкўприк туманида яшовчи О.Х. ўз бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1