1

Бухорода 75 млн. сўм ўғирлаган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 09.12.2018, 16:53
Бухорода 75 млн. сўм ўғирлаган шахс ушланди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи О.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 14 сентябрь кунидан 8 декабрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Чиғирчи МФЙда жойлашган савдо дўконидаги шкафидан 75 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ўғлон МФЙда яшовчи У.И. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1