1

Қозоғистон ОАВи Ўзбекистондаги сайловларни ёритмоқда

ЖАМИЯТ 27.10.2014, 12:48
Қозоғистон ОАВи Ўзбекистондаги сайловларни ёритмоқда

Қозоғистондаги ҳар кунги “Литер” жамоат-сиёсий нашрида Ўзбекистон республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси, шунингдек вилоят, туман ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар ҳақида мақола чоп этилди.

“Жаҳон” Ахборот агентлиги хабар беришича, мақолада сайловолди чора-тадбирлар календари, Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг фаолияти ҳамда мамлакатнинг юқори қонунчилик органидаги жорий ҳолат ҳақида батафсил маълумот келтирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Экологик ҳаракатига ҳам сайловларда қатнашиш ҳуқуқининг берилгани мамлакатдаги саноатлаштириш даврида экологик муаммоларни фаоллаштиришда улкан қадам сифатида қайд этилган.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистондаги асосий сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари изоҳига ҳам алоҳида тўхталган.

 
 
 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1