1

Битта синфда неча нафар ўқувчи бўлиши керак

ЖАМИЯТ 27.10.2014, 12:50
Битта синфда неча нафар ўқувчи бўлиши керак

“Зарафшон” газетаси таҳририятига Пахтачи тумани “Жаҳонобод” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ ота-оналар шикоят хати йўллаб, унда шу тумандаги 24-умумтаълим мактабининг 5-синфида 43 нафар ўқувчи битта синфхонада ўқитилаётгани ва бу кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқараётганини баён этган. Таҳририят томонидан шикоят аризаси ўрганиб чиқилиши учун вилоят молия бошқармасига юборилган.

Газетанинг ёзишича, вилоят молия бошқармаси жавоб мактубини юбориб, унда шикоятни ўрганиш мобайнида мазкур мактабнинг 5-синф ўқувчилари 43 нафарни эмас, балки 39 нафарни ташкил этиши аниқланганлигини маълум қилган.

Шунингдек, хат мазмунига кўра, 39 нафар ўқувчини иккита синфга бўлиш имконияти йўқлиги, 2014-2015 ўқув йилида мазкур синф ўқувчилари битта синфда ўқитилиши режалаштирилганлиги ота-оналарга тушунтирилган. 24-умумтаълим мактабида 22-умумтаълим мактабига яқин масофадан келиб ўқиётган ўқувчилар ҳам борлиги учун, уларнинг ота-оналарига фарзандларини 22-мактабга, ўтказиш юзасидан таклиф берилган.

Айни вақтда 24-умумтаълим мактаби директори Х.Расулованинг билдиришича, 5-синфда 33 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Қолган ўқувчилар 22-мактабда ўқимоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Умумтаълим мактабларининг ўқув биноларидан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, барча турдаги умумтаълим мактаблари синфларида, шу жумладан, мактаб-интернатлар, гимназиялар ва лицейларда ўқувчилар сони нормативи I-IX синфларда — 35 ўқувчи, X-XI синфларда — 30 ўқувчи этиб белгиланган.

uz24.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1