1

Гулистонда АЁҚШ хўжайинининг қотиллари суд қилинди

ЖАМИЯТ 27.10.2014, 13:09
Гулистонда АЁҚШ хўжайинининг қотиллари суд қилинди

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди қасдан қотиллик содир этганлиги учун ака-ука Босим Мусабеков ва Шокир Сатторовларни 24 йилдан қамоқ жазосига маҳкум қилди, дея хабар беради 12news.uz.

Вилоят судидаги манбанинг хабар беришича, ҳаммаси вилоятнинг Ховос тумани ҳудудидан топилган бошсиз тана сабаб бошланди.

“Суриштирув ишларини олиб бориш жараёнида аниқландики, марҳум маҳаллий автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси раҳбари бўлган.  Қотиллик эса икки ўртада ўқишга киритиш ортидан келиб чиққан жанжал сабаб амалга оширилган. связанный поступлением на учебу. Босим Мусабеков ўғлини 2 минг доллар эвазига ўғлини Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежига ўқишга кирита олмайди. Бунинг учун эса у АЁҚШ раҳбарини айблайди ва акаси Шокир Сатторов билан унинг ҳаётига зомин бўлишади. Жиноятчилар бошсиз танани Ховос тумани ҳудудида Гулистон каналига ташлаб юборишади. Марҳумнинг машинасини эса чўктиришади”, дейди манба.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1