Бугун, 10 декабрь куни Фарғона вилоятида хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева иштирок этди.
Конференция иши якунида шу кунгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Фарғона вилоят бўлими раҳбари вазифасида фаолият олиб бораётган Дилафрўз Қосимова вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимига сайланди.






